12.04.2023
Инсон қадри учун!Бухоро Вилоят Эндокринология Диспансерида 2023 йил 11-апрель куни САЛОМАТЛИК САЙЛЛАРИ акцияси давом этмоқда. Акция доирасида Бухоро вилояти эндокринология диспансерида академик Ё.Ҳ.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази гемодиализ бўлими мудири Холиқов Алишер Юсупович эндокринология 1 - бўлим мудири билан биргаликда тиббий кўрик ўтказдилар. Кўрикда беморлар кўрилиб даволаш режасига қушимчалар ва тавсиялар берилди. Кўрилган беморларга соғлом турмуш тарзи, туғри овқатланиш ва ўз - ўзини назорат қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.