27.04.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–102-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 20.04.2023 йил куни Тупроққалъа тиббиёт бирлашмасида Тупроққалъа тумани оилавий поликлиникаларида фаолият олиб бораётган 16 нафар оилавий шифокорларга вилоят эндокринология диспансерининг тренерлари томонидан “Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби”да ўқитиш бўйича ўқув семинар-тренинги ўтказилди. Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадида назорат тестлари олинди, саволларга жавоб берилди.