19.05.2023
Инсон қадри учун! "Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш бўйича миллий мактаби" ўқув семинари Тошкент вилояти Пискент туманида ташкил этилди.
17 май куни Пискент туманидаги 4 умумий ўрта таьлим мактабида Тошкент вилояти эндокринология диспансери тренерлари "Қандли диабет миллий мактаби " да ўқитиш бўйича ўқув дарсларини олиб боришди.
Семинарда 18 нафар оилавий шифокор, 100 нафар патронаж хамширалар ва 10 нафар Қандли диабет 2 тур беморлар фаол иштирок этишди.
Дарслар Қандли диабет касаллиги этиологияси, патогенези, 1 ва 2 тур Қандли диабетни фарқлаш, Қандли диабетда тўғри овқатланиш, озиқ-овқатлар калорияси, қайси моддалардан иборатлиги хақида олиб борилди, бунгдан ташқари катнашчилар билан мавзуга оид савол жавоблар ва тестлар ўтказилди.



Возврат к списку