19.05.2023
Инсон қадри учун! 2023 йил 18-май куни Вилоятимиз бўйлаб тиббий кўриклар давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хамда Вилоят Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси ташаббуси томонидан бутун вилоятимиз бўйлаб аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ислох қилиш мақсадида тиббий кўриклар давом этмоқда. Тиббий кўриклар ташкил қилишдан асосий мақсад аҳоли орасидан касалликларни эрта аниқлаш ва сифатли тиббий хизматларни чекка-чекка худудларга етиб бориши хисобланади. Хусусан академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори Михлиев Б.А. шифокорлар Ярмамедов Ж.Н. Жигаев Ж. ва ҳамширалар Касби туманининг чекка Қамаши қишлоғида ташкил этилган тиббий кўрик давомида 64 нафар аҳоли текширилди.
— Қандли диабет 2 нафар ахолида янги аниқланди.



Возврат к списку