12.06.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ худудий филиаллар бўйича директор ўринбосари т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан 10.06.2023 й Навоий вилояти Қизилтепа тумани 72 нафар оилавий шифокорлар ва патронаж хамшираларга эндокрин касалликлар, шу жумладан қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш, скрининг бўйича семинар-тренинг ўтказилиб, мониторинг ишлари олиб борилди. Семинар интерактив тарзда амалга оширилди. Семинар тренинг мобайнида оилавий шифокорлар билан тумандаги ахоли орасида олиб борилаётган скрининг ишлари ва скринингдан ўтганларнинг амбулатор карталари тахлил қилинди. Бундан ташқари, наъмунали мастер класс тарзида тиббиёт ходимлари орасида қандли диабет ва диабет олди холати скрининги ўтказилиб, 32 нафар ходимлар орасида сўровнома амалга оширилиб, 20 нафар 40 ёшдан юқори ходимнинг қонда қанд миқдори ўлчанди. Шундан 1 нафар ходимда диабет олди холати аниқланди.

Возврат к списку