15.06.2023
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН! Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 14 июн 2023 й амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган марказларнинг етакчи мутахассислари томонидан маҳаллий тиббиёт муассасалар шифокорлари хамкорлигида 497 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилди: 497 амбулатор ёрдам ва шулардан 175 нафар болаларга амбулатор кўрик амалга оширилди.
Шунингдек, ташриф давомида бирламчи тизимда оилавий шифокорларга мутахассислар томонидан касалликлар профилактикаси, эрта аниқлаш ва замонавий даволаш усуллари бўйича мастер класслар хам амалга оширилди.
Халқ розилиги – энг мухим мақсад.
Тиббий кўриклар давом этмоқда.