16.06.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ худудий филиаллар бўйича директор ўринбосари т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан 15.06.2023 й Қорақалпоғистон Республикаси 16 туман/шахарнинг жами 209 нафар координатор, оилавий шифокорлар, катта хамширалар ва патронаж хамшираларга қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш, скрининг бўйича семинар-тренинг ўтказилиб, мониторинг ишлари олиб борилди. Семинар интерактив тарзда амалга оширилди. Семинар якунида барча иштирокчилар қандли диабет хавфи саволномасини тўлдириб, хавф гурухини билиб олишди.