Бўлими бошлиғи:
Raxmankulov Kamil Xudaykulovich
Zaveduyushiy otdeleniyem Reanimacii i intensivnoy terapii
|
Эндокринология илмий текшириш маркази қошидаги реанимация ва интенсив терапия бўлими 1982 йилда ташкил топган. Бу бўлимнинг очилишидан мақсад қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликларни ўткир асоратларида шошилинч ёрдам кўрсатиш, шунингдек, беморларни эрта операциядан кейинги даврда кузатув олиб боришдан иборат.
Реанимация ва интенсив муолажа бўлими шок зали, интенсив терапия ва динамик кузатув палаталари, изолятордан иборат бўлиб, бу ерда ходимлар нафақат бўлимнинг иши балки кечки ва тунги пайтларда клиниканинг ҳам лаборатор текширувларини амалга оширишади.
Тиббиётнинг ривожланиши ва Эндокринология марказининг кўрсатадиган хизматлари доираси ошиб боргани сари Реанимация ва интенсив муолажа бўлимининг иш хажми ҳам ошди. Ҳозирги кунда диабетик кетоацидоз, кетоацидотик прекома ва кома, гипогликемик кома, диабетик гиперосмоляр кома, қандли диабет фонида йирингли ва септик асоратли диабетик тўпиқ синдромида ва диабетик нефропатия сабаби бўлган сурункали буйрак касаллигининг terminal босқичидаги анурияли беморларга, тиреотоксик криз, ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги касалликларида шошилинч ёрдам кўрсатиш, пангипопитиутаризм, хусусан, гипофиз операцияларидан сўнги даврда, шунингдек қалқонсимон без, қалқон олди бези ва буйрак усти бези, умуртқа поғонаси, бош миядаги операциялардан кейинги ерта даврда реанимацион чора тадбирлар тўлиқ ва мукаммал кўрсатилади, хусусан, узоқ муддатли суний ўпка вентиляцияси, respirator қўллаш, terminal босқичли беморларга кардио ва инотроп қўллаш, интенсив инсулинотерапия, глюкокортикоиб терапия, инфузион терапия, беморларни профессионал парвариши enteral ва parenteral озиқлантириш ва бошқалар. Бундан ташқари бўлим амбулатор беморларга консултатив ёрдам ва бошқа пойтахтимиз клиникаларидаги ва Республикамизнинг барча клиникаларидаги стационар даволанаётган оғир беморларга консултатив ёрдам кўрсатади, скрининг текширувларида маҳорат дарсларида фаол иштирок этади. Бўлимда клиник ординатура, магистратура ва Эндокринология марказида, Тошпти ва Ташиув нинг эндокринология ва анестезиология ва реаниматология бўлимларида малака ошираётган барча тингловчилар амалий ўқитилади. Ҳозирги кунда бўлимда олий, биринчи ва иккинчи категорияли шифокорлар ва хамширалар ишлаб келишмоқда. Барча шифокорлар эндокринология ва реанимация ҳамда интенсив терапиядан (клиник ординатура, магистратура, бирламчи мутахассислик) махсус тайёргарликка эга. Йилига бутун Республика ва бошка мамлакатлардан 700 дан ортиқ беморлар малакали ёрдам оладилар. Бўлим шифокорлари, ҳамширалари ва кичик тиббий ходимлари, лаборант шифокорлар ва ва лаборанткалар томонидан барча шошилинч эндокрин ёрдамга мухтож беморларга юқори савияли ёрдам кўрсатилади.
Реанимация ва интенсив муолажа бўлими шок хонаси, реанимация ва динамик кузатув бўлимлари, изоляция бўлимидан иборат. Кафедра ходимлари: врачлар - 7, ҳамширалар - 17, санитар ходимлар - 9. Тўшакларнинг сони - 6. Тез тиббий лабораторияда 5 лаборатория шифокори ва 5 лаборант ишлайди, улар кафедрада ишлашдан ташқари, кечқурун ва кечаси клиникада лаборатория синовларини ўтказадилар.
Ҳозирги кунда кафедрада юқори, биринчи ва иккинчи тоифали шифокорлар ва ҳамширалар ишлайди. Кафедранинг барча шифокорлари эндокринология ва реанимация ва интенсив терапия бўйича махсус тайёргарликка эга (клиник ординатура, магистратура, бирламчи мутахассислик).
2006 йилдан 2009 йилгача ва 2012 йилдан ҳозирги кунгача бўлимни Комил Худойқулович Рахманқулов бошқаради, у 2002 йилдан бери ишлайди ва эндокрин жарроҳлик бўлимида анестезиологик ёрдам кўрсатади.
Ҳар йили кафедрада республиканинг турли бурчакларидан 700 дан ортиқ беморларга ёрдам кўрсатилади. Кафедранинг барча ходимларининг, шу жумладан шифокорлар, ҳамширалар, лаборатория шифокорлари ва лаборатория ёрдамчиларининг мувофиқлаштирилган иши, Ўзбекистон Республикасида шошилинч эндокрин патологияси бўлган беморларга ўз вақтида ва етарли даражада шошилинч ёрдамни таъминлайди.
Бўлимнинг афзалликлари:
Эндокринологик беморларга кечаю кундуз ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
Беморларнинг ҳаётий кўрсаткичларини доимий равишда кузатиб бориш;
Фавқулодда вазиятларда лаборатория синовларини ўтказиш, шунингдек уларнинг кунлик мониторинги.
|