Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
27.02.2025 Эндокринология маркази раҳбари Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтга ташриф буюрди

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов институтга ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ҳам иштирок этди. Институт ректори, профессор Шуҳрат Тешаев меҳмонларни самимий кутиб олди.

Ташриф давомида Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган смарт иссиқхона қуриш жараёнлари ҳамда институт ҳовлисида ташкил этилган хотира хиёбони билан танишув бўлиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар институтнинг Симулясия марказида яратилган шароит ва имкониятларга юқори баҳо беришди.

Шу билан бирга, меҳмонлар Институт Ахборот ресурс маркази ва кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишишди. Улар мазкур масканларда талабалар ва тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароитлар, китоб фонди ва ахборот технологиялари имкониятларини юқори баҳолашди.

Профессор А.Алимов келгусида марказ ҳамда институт ўртасида самарали ҳамкорлик олиб борилишига ишонч билдирди.

481945777_18034229561545413_5764165533011360656_n.jpg481339049_18034229570545413_4445990515190613436_n.jpg481486597_18034229558545413_4634630607639491259_n.jpg482236791_18034229531545413_3687645363875569803_n.jpg481991873_18034229543545413_6136315167304028846_n.jpg

Back to the list