Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
05.04.2022 2022-йилнинг 1-апрель куни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти Кореянинг “I - Sens” фармацевтика компанияси вакили Aллен Хан билан учрашди. Шунингдек, меҳмон Ўзбекистонда глюкометрларни (беморга қондаги глюкоза миқдорини мустақил ўлчаш имконини берувчи қурилма) маҳаллий ишлаб чиқариш, шунингдек, эндокринология соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида марказга ташриф буюрди.  РИЭИАТМ директори Тўраев Ф.Ф. билан мулокот давомида эндокринология ва диабетология сохасида  замонавий инновацион тиббий технологияларни жорий этиш, бу борадаги стратегияни ишлаб чиқишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари буйича таклифлар берилди.

Back to the list