Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
06.02.2026
2026 йил 4 февраль куни Академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт эндокринология марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида марказнинг 2026 йилга мўлжалланган илмий фаолияти, стратегик режалари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

 Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

 Илмий кенгаш таркибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
 2026 йилга мўлжалланган Илмий кенгаш иш режасини тасдиқлаш
 Марказнинг 2026 йилдаги илмий фаолияти бўйича иш режасини муҳокама қилиш
 Хорижий илмий ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режаларни тасдиқлаш
 1-курс докторантларнинг илмий мавзуларини тасдиқлаш
 Илмий лабораторияларнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режаларини кўриб чиқиш

 Йиғилиш якунида илмий салоҳиятни ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

photo_2026-02-06_11-39-11.jpgphoto_2026-02-06_11-39-17.jpgphoto_2026-02-06_11-39-20.jpgphoto_2026-02-06_11-39-23.jpg

Back to the list