09.02.2026
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 31 октябрдаги “Саломатлик марафони” оммавий тадбирини амалга ошириш тўғрисидаги 335-сонли буйруғи ижроси доирасида 2026 йил 2–28 февраль кунлари Андижон шаҳрида тиббий профилактика, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони” ўтказилмоқда.Мазкур тадбир доирасида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) ходими М.Ш. Дўшамова ҳамда филиал мутахассислари томонидан 2–7 февраль кунлари Андижон шаҳридаги 2-, 3-, 6- ва 8-сонли оилавий поликлиникалар ҳамда КТМП муассасаларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва скрининг текширувларидан ўтказилди.
Текширувлар жараёнида аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, турли касалликларнинг эрта белгилари аниқланди, ҳар бир фуқарога тиббий маслаҳатлар ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича индивидуал тавсиялар берилди. Шунингдек, эндокринологик касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва назорат қилиш масалалари юзасидан оилавий шифокорлар учун тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Саломатлик марафони” аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, ўз саломатлигига бўлган масъулиятни кучайтириш ва касалликларнинг олдини олишга хизмат қиладиган муҳим ташаббус сифатида юқори аҳамият касб этмоқда.
©Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати





Back to the list