Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
10.02.2026
Туман даражасида аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда тизимли мониторингни амалга ошириш мақсадида 2026-йил 7-феврал куни РИЭИАТМСФдан Булунғур туман куратори Н.С.Курбанова ҳамда А.Е. Хамзаев томонидан Булунғур туманига ишчи ташриф амалга оширилди. Мазкур ташриф доирасида 2026-йил 7-феврал куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида оилавий шифокорлар иштирокида РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали эндокринологи А.Е. Хамзаев ва туман куратори Курбанова.Н. С. томонидан “Ендокрин касалликларни ташхислаш алгоритми ва даволаш йўналиши харитаси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда 72 нафар оилавий шифокор фаол иштирок этди. Тадбир интерактив усулда, савол-жавоблар ва амалий мисоллар асосида олиб борилди. Семинар давомида эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, беморларни тўғри йўналтириш, даволаш жараёнида замонавий ёндашувларни қўллаш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга мавзу бўйича услубий кўрсатмалар ва тарқатма материаллар етказилиб, уларнинг амалий фаолиятида қўллаш учун тавсиялар берилди. Мазкур семинар оилавий шифокорларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда аҳолининг эндокрин касалликлар бўйича мурожаатларини самарали бошқаришга хизмат қилди.

628131879_1234293205538519_1570270510436903569_n.jpg630877698_1234298892204617_3509157732728744467_n.jpg629752979_1234293322205174_4950676377542188744_n.jpg629284493_1234293265538513_9013036524337011806_n.jpg631220563_1234295908871582_2308413077103904298_n.jpg629284493_1234293265538513_9013036524337011806_n.jpg

Back to the list