15.04.2022
Ушбу кунларда, Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Янги қадам” ҚФЙдаги “Янги Қадам” оилавий шифокор пунктида аҳолининг кенг қамровли тибий кўриги ўтказилмоқда.
Албатта, бу тиббий кўриклардан асосий мақсад, аҳолига чуқурлаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишдир.
Ушбу кўрикда Академик Ё. Х. Туракулов номидаги РИЭИАТМ ва Фарғона вилояти ҳудудий эндокринологик ихтисослаштирилган Маркази ҳодимлари хам фаол иштирок этдилар. Кўрик даврида юзлаб аёллар ва уларнинг фарзандларига йод етишмовчилиги, ортиқча вазн, қандли диабет касалликлари бўйича тавсиялар берилди ва керак бўлганда вилоят босқичига чуқурлаштирилган текширишга йўлланма берилди. Мурожаат қилинган аҳоли орасида йод танқислиги белгилари 70% дан ортиқ аниқланди.
Тадбир давомида туман Хокими бошчилигида туман мутассадилари билан биргаликда анжуманда иштирок этдилар ва мутахассислардан муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр алмашди ва амалий ёрдам беришини айтиб ўтди.
Back to the list