Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
15.04.2022
Албатта, ушбу аҳолига кўрсатилаетган эндокринологик хизматлар асосида, “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Президент Қарорини амалга жорий этиш муҳим ўрин эгаллайди.

Ушбу тадбирларнинг давоми ҳисобланиб, туман кўп тармоқли Марказий поликлиникасида 200 дан ортиқ патронаж ҳамшираларига йод танқислиги, семизлик, қандли диабет ҳолатларини олиб бориш бўйича йўл ҳариталари, маърузалар ва амалий кўникмаларда кўрсатиб берилди. Тадбир интерактив йўсинда олиб борилди.

Йод танқислиги бўйича хавф гуруҳлари кўрсатиб берилди ва 40 ёшдан ошган аҳоли ёки семизлиги бўлган ва қандли диабет ривожланиши бўйича хавф омили бўлганларни мақсадли скриннингдан ўтказиш қандай самаралар бериши изоҳлаб берилди ва бунда, албатта, патронаж ҳамширалари хизматлари беқиёслиги асослар билан тушунтириб берилди.

Back to the list