13.04.2026
РИЭИАТМ Хоразм филиал раҳбари ва мутхассислар, Хазарасп туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан биргаликда 2026 йилнинг 7 апрель куни Хазорасп тумани худудига қарашли КТМП, оилавий поликлиникаларда аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизмати, 40 ёшдан ошган аҳолини скринингдан ўтказилиши, реимбурсация дастури доирасида қандли диабет билан беморларни дори воситалари билан таъминланиши ва лаборатория хизматлари фаолияти ўрганилди. Оилавий шифокорлар, амалиёт ва патронаж ҳамширалари билан 6 та асосий эндокрин касалликлар билан беморларни маршрутизацияси ҳамда "Д" ҳисобда турган беморларни диспансер назорати ҳамда Д-мед платформасидан фойдаланиш ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилди.