13.04.2026
7 апрел-"Бутун жахон саломатлик куни" муносабати билан Тошкент вилояти Эндокринология диспансери мутахассислари "Умид" хайрия жамоат фонди билан хамкорликда Кандли диабетни эрта аниклаш максадида скрининг тадбирини ташкил этишди. Мутахассислар "Ғу'за селексияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти" нинг 64 нафар ишчи ходимларини курикдан утказишди, уларда кандли диабет, семизликни аниклаш максадида конда канд микдори, антропометрик курсаткичлар, тана вазни индекслари хисобланди, калконсимон без холати текширилди.
Натижада: 4 та кандли диабет, 5 та семизлик янги аникланди.
Ишчи ходимларга эндокринологлар томонидан соглом хаёт, тугри овкатланиш, жисмоний фаолликда булиш ва 6 ойда бир маротаба тиббий куриклардан утиб туриш кераклиги, булар касалликларни эрта аниклаш ва умр куриш давомийлиги учун мухум вазифалар эканлиги хакида дарслик ва сухбатлар утказилди.




Back to the list