13.04.2026
Янгийўл шахрида қандли диабет скрининг акцияси давом этмокда! Тошкент вилояти Эндокринология диспансери эндокринолог шифокорлари 40 ёшдан ошган соглом ахоли орасида кандли диабет ва семизликни барвакт аниклаш ва бирламчи тизимдаги скрининг ишларида амалий ёрдам курсатиш максадида Янгийўл шахридаги 1 ва 2 оилавий шифокорлик пунктларида скрининг ишларини олиб боришмокда.
8 апрел кунидаги скринингда 120 нафар фукароларда қондаги қанд миқдори, тана вазни, буй узунлиги, бел айланалари ўлчанди ва артериал босими текширилди.
Текширув натижаларига кўра, 6 нафар фукарода қанд миқдори 7.4-13.4 ммоль/л дан юқори бўлган II тур қандли диабет ва 15та семизлик аниқланди ҳамда клиник белгилари кузатилди.
Янги аниқланган беморлар кейинги текширув ва даволашни бошлаш учун эндокринолог шифокор кўригига йўналтирилди.
Шунингдек йигилган ахолига “Соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги буклетлар тарқатилди.





Back to the list