13.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги 63 сонли йиғилиш баёни топшириқлари, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 декабрдаги 400-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ, Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда РИЭИАТМ Хоразм филиали ташаббуси билан 2026 йил 9 апрел куни РИЭИАТМ Хоразм филиали мажлислар залида Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ тренери Л.У.Миртазаева томонидан “2 тур кандли диабетли беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби” бўйича Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимидаги патронаж ҳамширалари учун қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш бўйича сертификатланган семинар тренинг ташкил қилиниб, малакаси оширилди. Семинарда жами 88 нафар шахар ва туман КТМП, ОП, ОШП патронаж, амалиёт хамширалари қатнашди. Бу семинар 10 апрел куни ҳам давом этиши режалаштирилган.