15.04.2026
Ассалому алайкум, ҳурматли иштирокчилар!
Сизларни ИСО 37001 стандартининг янги талқини ва унинг талабларига бағишланган тренингда самимий қутлайман. 2026-йил 15–16-апрел кунлари биз коррупсияга қарши бошқарув тизимининг долзарб масалаларини биргаликда кўриб чиқамиз.
ИСО 37001 стандарти ташкилотларда шаффофлик, ҳалоллик ва барқарор бошқарув тизимини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Унинг янгиланган версияси замонавий таҳдидлар ва илғор халқаро тажрибаларни ўзида мужассам этган бўлиб, коррупсия хавфларининг олдини олиш ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мазкур тренинг нафақат стандарт талабларини ўрганиш, балки уни амалиётга жорий этиш йўлларини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва муҳим саволларга жавоб топиш имконини беради.
Барчангизга самарали иш, фаол иштирок ва фойдали билимлар тилайман!
Э’тиборингиз учун раҳмат ва хуш келибсиз!


Back to the list