Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
04.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-335-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Клиник эндокринология маркази билан тузилган меморандумга мувофиқ, 2026 йил 27–28 апрел кунлари Хўжанд шаҳрида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасидан ташриф буюрган малакали мутахассислар томонидан беморлар кўриги амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси бош болалар эндокринологи – Султанова Шахризода Талаббековна
Катталар эндокринологи – Чекманов Владимир Николаевич
УЗИ шифокори – Холмуминов Сирожиддин Суюн ўғли
Тадбир доирасида Суғд вилояти Клиник эндокринология марказининг 45 нафар шифокорига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг функсионал фаолияти таништирилди. Шунингдек, марказ фаолиятини акс эттирувчи 100 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Тиббий кўрик давомида жами 230 нафар бемор кўрикдан ўтказилди. Улардан 57 нафарига Тожикистон Республикасида тўлиқ текширув имкониятлари чекланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасидаги Эндокринология марказида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтиш ва зарур даволаниш чораларини олиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош болалар эндокринологи Султанова Шахризода Талаббековна томонидан 12 нафар эндокринолог шифокор ҳамда 15 нафар 1-тур қандли диабет билан оғриган беморлар учун “Диабетни бошқариш” мавзусида ма’руза ва мастер-класс ўтказилди.
Мазкур тадбир икки давлат ўртасида тиббий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тиббий туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган эндокринологик хизматлар сифатини оширишга хизмат қилди.

Видео: 

Back to the list