13.05.2026
Юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва кадрлар етишмовчилигини тўлдириш РИЭИАТМнинг устувор вазифаларидан биридир. Шу сабабли, Республиканинг турли ҳудудларидан келган 22 нафар шифокор РИЭИАТМ Ўқув марказида "бирламчи тиббий ёрдам эндокринологи" ихтисослигини олиш учун 3,5 ойлик ўқув курсини муваффақиятли тамомладилар.