Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
14.05.2026
Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш йўлида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда!
2026-йил 12-май куни Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология маркази ташаббуси ҳамда Туризм қўмитаси кўмагида халқаро онлайн Зоом конференсияси ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон, Покистон, Туркманистон, Мўғулистон, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.
Конференсияда марказ номидан даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари, т.ф.д. Наримова Г. Д. ҳамда Халқаро алоқалар ва тиббий туризмни ривожлантириш бўлими мудири Холмуминов С. С. иштирок этиб, марказ фаолияти, замонавий диагностика ва даволаш имкониятлари, шунингдек хорижий фуқаролар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида батафсил маʼлумот бердилар.
Тадбир давомида тиббий туризм салоҳиятини ошириш, хорижий беморларни жалб қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 Асосий мақсад — Ўзбекистонни минтақадаги етакчи тиббий туризм марказларидан бирига айлантириш.

Видео: 

Back to the list