15.05.2026
2026 йил 12- 14 май кунлари вилоят куратори Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ нинг эндокринолог шифокор т.ф.н. Г.М.Жабборова ҳамда Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиал ходимлари билан биргаликда Самарқанд вилоятининг 3 та туманида амалий тадбирлар ўтказилди. 12 май куни Жомбой тумани, 13 май куни Катакургон шахрида, 14 май куну Булунгур туманида Самарқанд вилояти филиали Булунгур туман куратори билан биргалигида КТМП ларида ахолига кўрсатилаётган эндокринологик хизмат фаолияти, эндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда беморлар маршрути, касалликлар профилактикаси ва диспансеризаcияси, диабет ва диабет олди холати скрининг хисоботлари, регистр, марказлашган дори дармон хисоботлари, беморлар электрон рўйхатини шакллантириш холати кўриб чиқилди ва мониторинг қилинди. Шахар ва тумандаги эндокринологик беморларга Тиббий суғурта жамғармаси томонидан ажратилган Рембурсаcия томонидан ажратилган дориларни тавсия этиш ҳолати ўрганилди. ДМЕД электрон платформасига эндокринологик беморларни ҳамда скринингдан ўтказилган аҳолини платформага киритилганлик ҳолатлари ўрганилди ва керакли тавсиялар берилди.Булунғур тумани ССБ рахбари Ф.С. Файзуллаев бошчилигида 53 нафар Оилавий шифокор билан йиғилиш ўйқазилди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра ҳар бир туман ва шахар тиббиёт бирлашмалари рахбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар кўрсатиб берилди.