Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
18.05.2026

Навоий вилоятида 2026-йил 12-13-май кунлари Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида фаолият юритаётган потранаж ва амалиётчи ҳамширалар учун “ Диабет олди ҳолати, 2-тур қандли диабет, семизлик ва ёд танқислиги касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш, даволаш ҳамда доимий назорат қилиш” семинар-тренинг ташкиллаштирилди. Семинар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази тренер хамшираси М.Ж.Мархаева ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази навоий филлиалининг эндакринологи М.Т.Нуриллаева хамда навоий вил. Карманат тумани МКТП эндокринолог шифокорлари Ф.Қ. Аулов ва Э.Ф. Халилов хамрохлигида бўлиб ўтди . Семинарда потранаж ва амалиётчи хамширалар 197 нафар катнашдилар. Тренинг жараёнида қуйидаги масалаларга алоҳида э’тибор қаратилди:
Диабет олди ҳолатини эрта аниқлаш мезонлари ва хавф омиллари, 2-тур қандли диабетнинг клиник белгилари, асоратлари ва профилактик чоралари, семизликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали унинг олдини олиш, ёд танқислиги касалликларининг аҳоли саломатлигига та’сири ва ёдланган туздан фойдаланиш аҳамияти, Патронаж хизматида скрининг, мониторинг ва тушунтириш ишлари олиб борилди хамда семинар иштирокчиларига сертификат таркатилди.

700083656_1309713917996447_2465315479856730594_n.jpg699978170_1309713794663126_2281404657901747420_n.jpg700482809_1309714091329763_5931944012962398966_n.jpg700379597_1309714047996434_702482609960788518_n.jpg

Back to the list