Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
22.05.2026
2026-йил 21-Май куни Инсон қадри учун! шиори остида РИЭИАТМНФ бош врач ўринбосари Л. Боймирзаев ва флиал врач эндокринологи Д. Ҳудойбердиев томонидан Уйчи тумани ТТБга қарашли 31-оилавий поликлиникасида Уйчи тумани Нуроний жамғармаси бўлими раиси Т. Исматиллаев ва Ўзбекистон Республикаси ХДП Уйчи тумани кенгаши раисиҒ. Абдуллаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26-январдаги "Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги" ПҚ-102 қарори ижросини таминлаш мақсадида 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида Қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш мақсадида скрининг текшируви ва тиббий кўрик ўтказилди. Скрининг текширувидан 60 нафар аҳоли ўтказилди. Скринг текширувида Қандли диабет хасталиги биринчи маротаба 4 нафар ахолида, Диабет олди ҳолати 5 нафар аҳолида, Семизлик 1-даражаси 22 нафар, семизлик 2-даражаси 5 нафар, семизлик 3-даражаси1нафар. Ортиқча вазн билан 12 нафар аҳолида, 2 нафар аҳолида қалқонсимон без касалликлари аниқланди. Касаллик аниқланган беморларга керакли тавсия ва маслахатлар берилди. Бундан ташқари скрининг текширувига келган аҳолига Қандли диабет 2-тури ва уни олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш бўйича суҳбат ўтказилди. Аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

703055725_1315167420784430_5427003975263004129_n.jpg703381479_1315167374117768_6935247760301698229_n.jpg

Back to the list