Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
18.04.2022

Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази делегацияси СамГМУга ташриф буюрди

Меҳмонлар ўқув жараёнини тўлиқ амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, университет ўқув хоналари ва лабораторияларининг техник жиҳозланганлик даражасига юқори баҳо бердилар. Улар СамГМУда эндокринологлар тайёрлаш сифатини янада ошириш учун илмий-услубий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мажлислар залида Марказ вакиллари университет профессор-ўқитувчилари билан учрашдилар. Бу ерда Самарқанд давлат тиббиёт университети ва академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандумининг тантанали имзоланиши бўлиб ўтди. Имзоланган ҳужжатга кўра, томонлар тарғиб қилишга ваъда беришди.


Back to the list