Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
25.05.2026
2026 йил 22–23 май кунлари Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология маркази мутахассислари Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, Манас шаҳридаги “SHIFAA” клиникасида эндокрин касалликларга чалинган беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.Тиббий кўрикда:
 Ўзбекистон Республикаси бош педиатр-ендокринологи Султанова Н. Т.
 Нейроендокринолог, т.ф.н. Алиева Д. А.
 УТТ шифокори Холмуминов С. С.

иштирок этдилар.

Кўрик давомида қалқонсимон без, қандли диабет, гипофиз ва бошқа эндокрин касалликлар билан мурожаат қилган беморлар чуқур текширувдан ўтказилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикасида айрим мураккаб эндокринологик касалликларни тўлиқ диагностика ва даволаш имконияти чекланган беморларга Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология марказига келиб, замонавий тиббий текширув ва даволанишдан ўтиш тавсия этилди.

 Мазкур ташриф икки давлат ўртасида тиббиёт ва тиббий туризм ёъналишидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Видео: 

Back to the list