Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
11.06.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, замонавий инноватсион технологияларни жорий этиш ва тиббий хизматлар сифатини янада ошириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида 2026-йил 11–15-май кунлари Эстония давлатига хизмат сафари ташкил этилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2 нафар мутахассиси ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган соҳа вакиллари иштирок этдилар.
Хизмат сафари давомида иштирокчилар Эстониянинг илғор рақамли соғлиқни сақлаш тизими, Х-Роад платформаси, электрон тиббий маълумотлар алмашинуви, ахборот хавфсизлиги ва замонавий бошқарув тажрибаларини ўрганиб, ўз малакаларини оширдилар.
Олинган билим ва халқаро тажриба мамлакатимизда рақамли тиббиётни ривожлантириш, тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига қулай, шаффоф ва замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратишга хизмат қилади.
Юртимиз тиббиёт соҳасини ривожлантириш, халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш учун яратилаётган кенг имкониятлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Видео: 

Back to the list