Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
12.06.2026
Тошкент шаҳрида тиббий туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.

Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Биродар шаҳарлар алянси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман “Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш: хорижий беморларни жалб этиш ва тиббиётнинг халқаро нуфузини ошириш” мавзусига бағишланди.

Конференсияда мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, АҚШ, Германия, Туркия, Хитой, Покистон ҳамда Қозоғистондан ташриф буюрган экспертлар иштирок этдилар. Улар тиббий туризмни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва хорижий беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир давомида тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш, замонавий диагностика ва даволаш имкониятларини халқаро майдонда тарғиб этиш, хорижий беморларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг тиббий салоҳиятини дунё ҳамжамиятига кенг танитиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, тиббий туризмни ривожлантириш нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, балки мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур конференсия янги ҳамкорлик лойиҳаларини ёълга қўйиш, тажриба алмашиш ва Ўзбекистонни минтақадаги етакчи тиббий туризм марказларидан бирига айлантириш ёълидаги муҳим қадам бўлди.

Видео: 

Back to the list