27.04.2022
Эндокринология Маркази мутахассислари ва Тошкент вилояти эндокринология диспансери бир гурух ходимлари билан биргаликда 27.04.2022 й Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қоронқул МФЙ да 40 ёшдан ошган 125 нафар ахоли орасида қандли диабет ва диабет олди холатини аниқлаш бўйича скрининг амалга оширилди. Скрининг натижасида 5 нафар ахолида қандли диабет ва 8 нафар ахолида диабет олди холат аниқланди. Барча беморларга Эндокринолог шифокорлар томонидан керакли тавсиялар берилди. Бундан ташқари ахолига соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, барчага керакли тавсияномалар берилди.
Марказ ходимлари томонидан Бўстонлиқ тумани 25 нафар оилавий шифокор ва 45 нафар патронаж хамширалар учун “Эндокрин касалликларини эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш” “Қандли диабет ва диабет олди холатини аниқлаш скрининги” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Барча қатнашчиларга иш фаолиятида керакли бўладиган тарқатма материаллар берилди.
Back to the list