Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
04.08.2026
Самарқанддаги комплекс ўрганишларнинг биринчи босқичи якунланди

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятида олиб бораётган комплекс ўрганишларининг биринчи босқичи якунланди. 

Шу муносабат билан ўтказилган умумлаштирилган видеоселектор йиғилишига марказ директори, профессор, ишчи гуруҳ раҳбари А. Алимов бошчилик қилди.

Йиғилишда вилоятнинг туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларида амалга оширилган ўрганишлар натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, бирламчи тиббиёт бўғинида эндокринологик хизматни такомиллаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва диспансер кузатуви самарадорлигини ошириш, скрининг тадбирларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тиббиёт тизимини рақамлаштириш, электрон ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш, телемедицина имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ходимларининг халқаро малака ошириш дастурларидаги иштирокини фаоллаштириш, замонавий диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Муҳокамалар давомида ишчи гуруҳ томонидан жойларда аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан аниқ таҳлиллар тақдим этилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 

 Таъкидланганидек, ўрганишларнинг асосий мақсади мавжуд муаммоларни қайд этиш билангина чекланмай, уларнинг амалий ечимларини ишлаб чиқиш ва ҳудудларда тиббий хизмат сифатини оширишдан иборат.

Айни пайтда ишчи гуруҳнинг Самарқанд вилоятидаги фаолияти давом этмоқда. Ўрганишларнинг кейинги босқичларида белгиланган вазифалар ижроси, илгари сурилган таклифларнинг амалий натижалари ҳамда тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган ислоҳотлар изчил мониторинг қилинади.

photo_2026-08-03_14-59-06.jpgphoto_2026-08-03_14-59-12.jpgphoto_2026-08-03_14-59-12.jpgphoto_2026-08-03_14-59-12 (2).jpgphoto_2026-08-03_14-59-05.jpgphoto_2026-08-03_14-59-07.jpgphoto_2026-08-03_14-59-08.jpg

Back to the list