07.08.2026
Каттақўрғон туманида тиббий хизмат сифати, меҳнат интизоми ва рақамлаштириш жараёнлари атрофлича ўрганилди
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Л. Абдураҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифати, бирламчи тиббиёт бўғинини янада мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалаларига эътибор қаратди.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларида жорий этилган Фаcе ИД тизими орқали шифокор ва тиббиёт ходимларининг ишга ўз вақтида келиб-кетиши, меҳнат интизомига риоя этилиши ҳамда муассасаларнинг беш кунлик иш тартибига тўлиқ ўтгани амалий жиҳатдан текширилди.
Ишчи гуруҳ Феедбаcк тизими фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Тизим орқали фуқаролар томонидан шифокор ва ҳамширалар фаолияти юзасидан қолдирилаётган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар ва баҳолар таҳлил қилиниб, аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси ўрганилди. Бу эса тиббий хизмат сифатини реал баҳолаш ва мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишда муҳим восита экани таъкидланди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, замонавий бошқарув ва рақамли ечимларни кенг жорий этиш, тиббий хизмат сифати ҳамда беморлар розилигини янада ошириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар ва амалий тавсиялар берилди.