Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
12.08.2026
Рақамли тиббиёт сари амалий қадам!

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи Андижон вилоятида рақамлаштириш, Ягона тиббиёт ахборот тизимини самарали йўлга қўйиш ва унинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича амалий иш олиб бормоқда.

▫️Мазкур қизғин жараёнда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори  ўринбосари Лутфиёр Абдураҳимов ҳам фаол иштирок этмоқда.

 Хусусан, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида муассаса раҳбарияти, шифокор ва ҳамширалар билан амалий учрашув ўтказилди. 

Унда Ягона тиббиёт ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлиги, тизимнинг функционал имкониятлари, тиббий жараёнларини электрон шаклда юритиш ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ишлар Президентимизнинг 2023-йил 28-декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тиббиёт муассасаларида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, бошқарув ва тиббий жараёнларни янада такомиллаштириш ҳамда рақамлаштиришнинг амалий самарадорлигини оширишга қаратилган.

Учрашув давомида тиббиёт ходимларига тизим билан ишлаш бўйича амалий-техник кўмак кўрсатилиб, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан тегишли ечимлар белгиланди.

photo_2026-08-11_17-27-53.jpgphoto_2026-08-11_17-27-52.jpgphoto_2026-08-11_17-27-54.jpgphoto_2026-08-11_17-27-55.jpgphoto_2026-08-11_17-27-52 (2).jpg
photo_2026-08-11_17-27-56 (2).jpgphoto_2026-08-11_17-27-56.jpg

Back to the list