Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
14.08.2026
Айни пайтда марказ директори ўринбосари Л. Абдураҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти Нуробод туманида иш олиб бормоқда.


▫️Ўрганишлар давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқ ва топшириқлари ижроси, патронаж хизмати, оилавий ҳамда амалиётчи шифокорлар фаолияти, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш сифати ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Шунингдек, беморларни дори воситалари билан таъминлашда рецепт тизимининг ишлаши ҳамда реимбурсация — айрим дори воситалари харажатларининг белгиланган тартибда давлат томонидан қоплаб берилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилмоқда.


Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тушунтиришлар берилиб, уларни жойида бартараф этиш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

photo_2026-08-12_14-06-28.jpgphoto_2026-08-12_14-06-29.jpgphoto_2026-08-12_14-06-30.jpgphoto_2026-08-12_14-06-32.jpgphoto_2026-08-12_14-06-33.jpgphoto_2026-08-12_14-06-34.jpgphoto_2026-08-12_14-06-35 (2).jpgphoto_2026-08-12_14-06-35.jpgphoto_2026-08-12_14-06-36.jpgphoto_2026-08-12_14-06-37.jpg

Back to the list