14.08.2026
Ишчи гуруҳ Иштихон туманида
Соғлиқни сақлаш вазирининг 3-июльдаги йиғилишдаги топшириқлари ҳамда 15-июльдаги ташрифи баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятида амалий ўрганишлар давом этмоқда.
▫️Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори А. Алимов ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С. Зайниев томонидан тасдиқланган “Чора-тадбирлар режаси” доирасида Марказ директори ўринбосари Лутфиёр Абдураҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими ва тиббиёт муассасаларида ўрганиш олиб борди.
Ташриф давомида бирламчи тиббий ёрдам сифати, беморларни йўналтириш, 103 хизмати билан ҳамкорлик, скрининг ва беморлар реестрини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш, электрон мониторинг, давомат ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва аҳолига замонавий, қулай тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.







Back to the list