Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
14.08.2026
Кейинги манзил Нарпай тумани! 

Ҳар қандай соҳада эришилган натижа қоғозда эмас, амалда кўринади. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам.

Ана шу мақсадда бир неча ойдан  бери Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринвосари Л. Абдураҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ  Самарқанд вилоятида бўлиб, бу борада амалий ўрганиш олиб бормоқда. 

 Навбат Нарпай туманига етиб келди. 

Бу ерда аҳолига яратилган шароит, тиббий хизматнинг амалдаги сифати ва мавжуд имкониятларни амалга жорий этиш самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинмоқда.

Жойлардаги ҳолат билан бевосита танишиш асносида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини жойида белгилашга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Айниқса, замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш, тиббиёт ходимларининг масъулияти, беморларнинг фикри ва аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси муҳим мезон сифатида кўрилмоқда.

Мақсад битта. Тизимдаги ҳар бир ўзгариш беморга етиб бориши, ҳар бир хизмат эса аҳолининг ишончи ва розилигида акс этиши зарур.

Ишчи гуруҳнинг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

photo_2026-08-13_17-22-31 (2).jpgphoto_2026-08-13_17-22-29 (2).jpgphoto_2026-08-13_17-22-29.jpgphoto_2026-08-13_17-22-24.jpgphoto_2026-08-13_17-22-25.jpgphoto_2026-08-13_17-22-26.jpgphoto_2026-08-13_17-22-28.jpgphoto_2026-08-13_17-22-27.jpg

Back to the list