14.08.2026
Тиббиётда натижа фақат рақамлар билан эмас, беморнинг мамнунлиги, шифокорнинг масъулияти ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам билан баҳоланади.
Пахтачи туманида Л. Абдураҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳам айнан шу мезонлар асосида олиб борилди.
Ишчи гуруҳ томонидан тиббиёт муассасаларидаги кундалик иш жараёни, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, патронаж ва оилавий шифокорлар фаолияти, топшириқлар ижроси ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида ютуқлар билан бирга, ечимини кутаётган масалалар ҳам очиқ-ойдин муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва тавсиялар берилди.
Зеро, замонавий тиббиёт муассасасининг фаолоятиги ҳақиқий баҳони фақат бино ва замонавий жиҳозларга қараб эмас, балки эшигидан кирган беморнинг ўз вақтида, сифатли ва эътибор билан тиббий ёрдам олишига қараб берилади.
Пахтачидаги ўрганишлар ҳам ана шу мезон асосида яъни аҳолига янада яқин, сифатли ва самарали тиббий хизматни йўлга қўйиш жиҳатдан ўрганилди.









Back to the list