20.08.2026
ҚАНДЛИ ДИАБEТ — НАЗОРАТ ТАЛАБ ҚИЛАДИГАН СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИК
Қандли диабет — организмда инсулин ишлаб чиқарилиши етарли бўлмаслиги ёки унинг таъсири пасайиши натижасида қонда глюкоза миқдори ошиб кетиши билан кечадиган сурункали метаболик касаллик.
Қандли диабетнинг асосий турлари:
• 1-тур қандли диабет
• 2-тур қандли диабет
• Ҳомиладорлик давридаги диабет
• Бошқа касалликлар ёки айрим дорилар билан боғлиқ диабет
Касаллик белгилари:
— тез-тез ва кўп сийиш
— кучли чанқаш
— тез чарчаш ва ҳолсизлик
— кўришнинг хиралашиши
— сабабсиз вазн камайиши ёки ортиши
— яраларнинг секин битиши
— тез-тез инфекцияланиш
Муҳим: қандли диабет баъзан узоқ вақт ҳеч қандай яққол белгиларсиз кечиши мумкин. Шунинг учун хавф гуруҳидаги инсонларда мунтазам текширувдан ўтиш муҳим.
Назорат қилинмаган диабет юрак-қон томир тизими, буйраклар, кўзлар, асаб толалари ва оёқ томирларига зарар етказиши мумкин.
Қандли диабетни эрта аниқлаш, индивидуал даволаш ва мунтазам назорат қилиш асоратлар хавфини сезиларли камайтиради.