Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
Республика Ихтисослаштирилган Илмий Амалий Эндокринология Тиббиёт Маркази ходимлари, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари билан биргаликда 25.01.2021 Республика Ихтисослаштирилган Илмий Амалий Эндокринология Тиббиёт Маркази ходимлари, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари билан биргаликда 21.01.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 йилдаги ПФ-6110 "Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" фармонининг ижроси бўйича Туман Тиббиёт бирлашмаларида олиб борилаётган соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини  назорат қилиш жараёнлари, тиббий хатловдан ўтказиш, бирламчи тиббий санитария муассасларининг фаолияти билан атрофлича танишиб чиқиб, сифатли тиббий хизматни ташкил этиш бўйича тавсиялар беришди.
Бундан ташқари, туманлардаги  махаллаларда  ССВ нинг “Бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари  фаолияти ҳамда  ахолига  кўрсатилаётган  патронаж  хизматини  сифатли амалга  ошириш  тўғрисида" ги   309-сонли ва 333-сонли буйруқлари  ижроси бўйича хатлов ишларини тулақонли амалга оширишда амалий тавсиялар берилди.
Хатловни  ўтказишдан мақсад:
1. Ахолини махаллабай  аниқ  сонини билиш;
2. Антропометрик  ўлчовларни   амалга ошириш;
3. Касаллик  аниқланган  фуқароларни  ўз вақтида диспансер назоратга олиш;
4. Оила шифокорлари томонидан  натижаларини тахлил қилиш;
5.  Ахолининг  электрон базасини яратиш;
6. Ахоли саломатлик профилини аниқлаш;
7. Хавф гурухини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш;
8. Ижтимоий химояга мухтож қатламни аниқлаш ва руйхатини шакллантириш ;
9. Диспансер назоратни тўлиқ ва сифатли  олиб бориш;
10.  Xatlov.uz. Сайтга  маълумотларни киритиб боришдан иборат.

Back to the list