Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
21.08.2026
ССВ: Республика эндокринология маркази ИСО 37001:2025 халқаро сертификатини қўлга киритди
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази «Коррупцияга қарши бошқарув тизими» халқаро стандарти талабларини комплекс жорий этиш бўйича мустақил халқаро аудитдан муваффақиятли ўтди.

 Шу муносабат билан мазкур тиббиёт муассасасига ИСО 37001:2025 халқаро сертификатини топширишга бағишланган анжуман ўтказилди.

 Тадбирда вазирлик масъуллари, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, марказ раҳбарияти ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда марказда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

 Шу билан бирга, коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, хизматлар жараёнида инсон омилини камайтириш ва ходимларнинг ҳалоллик тамойилларига риоя этишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида мустақил халқаро сертификатлаш органи ўтказган аудит якунларига кўра, муассаса ИСО 37001:2025 халқаро сертификатини қўлга киритди.

 Ушбу сертификат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ж. Асамутдинов ва Корея Республикасининг “Г-CEРТИ. CО” компанияси вакиллари томонидан тантанали тарзда топширилди.

Бу – юртимизда эндокринология соҳасида беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тизимда шаффоф ва коррупциядан холи муҳитни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар эътирофи бўлди.

 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган бу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.

ССВ Матбуот хизмати.

Видео: 

Back to the list