02.03.2021
Жанубий Кореянинг "Нugel" компанияси Ўзбекистон халқига баъзи бир асаб касалликларини даволаш учун "Ботулакс" ботулин токсинини тайёрлашни бепул тақдим этади.
Муолажа Кореяда ўқитилган нейрохирурглар томонидан амалга оширилади.
Муолажага кўрсатмалар:
1. Мигрень.
2. Кластер бош оғриғи.
3. Гемифациал спазм.
4. Невралгиянинг айрим турлари.
5. Тана мушакларининг контрактуралари.
6. Тана мушакларининг спазмлари.
7. Сурункали оғриқ синдромлари.
8. Неврит ва нейропатиянинг оқибатлари.
9. Мушак дистониясининг айрим турлари.
10. Гипергидроз.
11. Мия фалажининг айрим турлари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
1. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
2. Инъекция соҳасидаги инфекциялар ва яллиғланишлар;
3. Иситма;
4. Ботулин токсинига ва / ёки унга индивидуал юқори сезувчанлик;
5. Оқсилга аллергия;
6. Қон ивишининг бузилиши (гемофилия).
Кўрсаткичларни аниқлаш учун мутахассис текшируви талаб қилинади.
Мутахассис томонидан текширув ва муолажанинг ўзи алоҳида тўланади.
Мия фалажига чалинган болалар учун муолажа бепул.
+ 998 90 950 96 80 Мухаммедаминов Бахтиёр Шуҳратович
+ 998 99 815 88 88 Абдуллаев Ботир Эркинович
Эндокринология маркази, консултатив поликлиника.