Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
22.10.2021
ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Бугун юртимизда имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни ихтисослаштирилган тиббий хизмат билан қамраб олиш, бу жараёнда шаффофлик ва адолатни таъминлаш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамиятга эга.

Боиси, бундан 4-5 йил аввал юртимиз шифохоналарида беморлар учун ўринлар сони етишмаслиги, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган имтиёзли ордерлар аҳолига жуда кам ажратилиши ва имтиёзли фуқаролар сони ордерлар миқдорига номутаносиблиги кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган эди.

Шу боис, ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш, жумладан, аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш  мақсадида Президентимизнинг шу йил 28 июлда “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Эътиборлиси, мазкур ҳужжатга мувофиқ,  шу йил 1 октябрдан бошлаб, юртимиздаги 13 та ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасаси ва Болалар миллий тиббиёт марказига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилиниб, молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу қарор ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Л.Тўйчиев,  Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев,  вазир ўринбосарлари, молия вазири ўринбосари Ж. Абруев, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ҳамда шу соҳага масъул мутахассислар иштирок этди.

Йиғилишда сўнгги пайтларда ҳудудлар миқёсида имтиёзли ордерга бўлган эҳтиёж бир неча баробар ошганлиги, шу боис, тизимга электрон ахборот тизимини самарали жорий этиш, ҳудудий тиббиёт муассасаларини зарур компьютер техника воситалари билан таъминлаш, кадрлар малакасини янада  ошириш, бу эса аҳолининг имтиёзли даволаниш учун узоқ муддатли навбат кутишларига ва турли оворагарчиликларга чек қўйиши таъкидланди.

Қолаверса, жамоатчиликнинг касалликлар билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, уларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида вазирлик тизимида ягона қисқа рақамли CALL-марказ ташкил этиш ва ишга тушириш лозимлиги айтиб ўтилиб, бу борада масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

Йиғилишда, шунингдек, жойларда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини жорий этиш жараёнлари суст бораётгани танқид остига олиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали одамларни тиббиёт тизимидан рози қилиш лозимлиги қайд этилди.

Якунда кун тартибида кўрилган вазифаларни ижро этиш юзасидан масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Back to the list