Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
Саломатлик акцияси! 15.04.2021

Саломатлик акцияси мамлакат бўйлаб қуйлоч ёзмоқда: эндиги навбат Самарқанд вилояти!

Сўнгги йиллар тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар даври сифатида муҳрланмоқда. Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига ихтисослашган тиббий хизматни яқинлаштириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш, ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш, айниқса, аҳолига маҳаллабай тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан бошланган ва Самарқанд вилоятида давом этаётган ушбу аксия минтақаларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганишга, "темир китоб" га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларга юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Шундай қилиб, 2021 йил 11 апрел кунидан акция Самарқанд вилоятига секин аста кириб борди. Академик Я.Тўрақулов номидаги РИИАЭТМ мутахассислари жамоаси профессор Ҳайдарова Ф.А. бошчилигида кўрикларни бошлаганлар. Кўрикда эндокринологлар, қандли диабетнинг йирингли асоратлари бўйича жарроҳлар, эндокрин жарроҳлар ва андоролог-урологлар каби тор мутахассислар иштирок этадилар. Текширувларга нафақат назорат ва профилактика, балки янада мураккаб консультациялар ва процедуралар - қалқонсимон без патологиясига жарроҳлик, тугунли буқоқ учун қалқонсимон бездаги биопсия, бепуштлик, қандли диабет бўйича фикр-мулоҳазалар билан алмашиш, соғлом турмуш тарзи омилларини ўргатиш киради.

Ҳаммаси бўлиб 15 та маҳалла фуқаролар йиғинида 339 хонадонда 373 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди. Уларда касаллик аниқланган 180 нафарига амбулатор шароитда даволаниш, 119 нафарига стационар шароитда вилоят тиббиёт муассасаларига ҳамда 6 нафарига Республика тиббиёт муссасаларига даволаниш учун йўлланма берилди.

Акциянинг ўтказилиши тўғрисида қўшимча маълумотлар келгуси янгиликларда эълон қилинади.


Back to the list