15.04.2021
Учтепа тумани фуқароларида "ДИАБЕТ ОЛДИ" даражасини аниқлаш, ёшдан катталарда углевод алмашинуви бузилишини эрта аниқлаш ҳамда бир қатор буйруқлар ижросини таъминлаш мақсадида скрининг ишлари олиб борилмоқда.
Эндокринология Маркази мутахассислари ва Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси 25-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 апрелдаги "2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4295-сонли, 2020 йил 12 ноябрдаги "Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 4891- сонли, Тошкент шаҳар хокимининг 2020 йил 22 декабрдаги "Тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш хақида"ги 1202- сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда ахоли ўртасида қандли диабетнинг ривожланишини олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказиш, фуқороларда "диабет олди" даражасини аниқлаш, 40 ёшдан катталарда углевод алмашинувини бузилишини эрта аниқлаш ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2021 йил 3 апрелдаги 90 - сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида скрининг ишлари олиб борилмоқда.
Худди шундай тадбирлар туманнинг бошқа оилавий поликлиникаларида ҳам ўтказилмоқда.
Масалан, 62 -сонли оилавий поликлиниканинг патронаж ҳамширалари 40 ёшдан ошган ахоли ўртасида углевод алмашинувининг бузилишини эрта аниқлаш мақсадида фуқароларнинг уйларига бориб глюкометр ёрдамида қондаги қанд миқдорини аниқлашмоқда.
Back to the list