15.04.2021
Марказнинг жарроҳ-эндокринологлари Самарқанддаги катта соғломлаштириш акцияси доирасида бир қатор муваффақиятли операцияларни амалга оширдилар
Марказ мутахассислари томонидан жами 4 операция амалиёти бажарилди, жумладан секвестрэктомия, некроэктомия, оёқ панжаси флегмонасини очиш ва бир беморда жарохатни махаллий тўқималар билан пластик жарроҳлик услубида ямаш. Бу амалиётларнинг туман тиббиёт марказида бажарилиши беморларни сарсонгарчиликдан ва ортиқча сарф-харажатлардан ҳалос қилади. Докторлар мазкур беморларнинг операциядан кейинги даври асоратларсиз ўтганини таъкидлашмоқда.
Back to the list