11.05.2022
Китоб туман тиббиёт бирлашмаси эндокринология бўлими ҳамда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида навбатдаги акция ўтказилди. Акция Макрид маҳалласидаги Макрид бозорида бўлиб ўтди.
Акцияда шифокорлар 240 нафар кишидаги қанд миқдорини текширишди. Натижада 25 кишида диабет олди ҳолати, 14 кишида бирламчи диабет аниқланди. Бирламчи диабет аниқланган фуқароларнинг 8 нафарида наслий мойиллик, аёлларнинг 4 нафари анамнезида 4 килодан ортиқ фарзанд кўрганлик ҳолати маълум бўлди. Ачинарли томони шундаки, бирламчи диабет аниқланган фуқароларнинг шикоятлари яққол бўлиб, шу пайтгача шифокорга мурожаат қилишмаган. Уларга қайта анализ топшириш тавсия этилди ва вақтида касалликнинг олди олинмаса нохуш асоратлар ривожланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ўртасида қандли диабет касаллиги, унинг олдини олиш, эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва даволанишнинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш олиб борилди.
Back to the list