Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
16.05.2022

D30E77AB-0303-4868-86D0-CDF5C015D176.jpeg

“Саломатлик – туман бойлик” дейишади доно халқимиз. Республикамизда бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган тамойилнинг амалдаги исботидир.

Сўх туманига ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Республика эндокринология маркази диектори, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Тураев Феруз Фатҳуллаевич иштирокида туманимиз ҳудудларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ”Ёшлар дафтари” руйхатидаги беморлар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Яъни олий тоифали шифокор бевосита туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ҳар бир хонадонга кириб бориб, беморлар билан мулоқот қилмоқда ва уларга керакли тиббий маслаҳатлар бериш билан бирга уларга ҳаёт учун, яшаш учун ўзига хос мотивация ҳам улашмоқда.

68940275-27D9-41D5-8B1F-CC58CB9DC2FD.jpeg

Ҳушёр маҳалла фуқарлар йиғинидаги ОШП, туман марказий поликлиникасида беморларни қабул қилган Республика эндокринология маркази директори Сўх туманининг табиати кўпгина хасталиклар учун шифо манбаи эканлигини таъкидлаган Феруз Тураев тумандаги бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш ва туманга кўпроқ туристлар ва сайёҳларни жалб этиш куннинг асосий масаласи бўлиши лозимлгини қайд этди.

Ёши улуғ инсонлар қабулида бўлган олий тоифали шифокор туман узоқ умр кўрувчи инсонлар маскани эканлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Back to the list