15.11.2021
14 ноябрь - Халқаро диабетга қарши кураш куни
Қандли диабет - ошқозон ости безидан ишлаб чиқарилувчи инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида қондаги глюкоза миқдорининг ортиши билан кечувчи сурункали эндокрин касалликдир. Қандли диабет асосан 1 ва 2 турга бўлинади. 1-тур асосан болалар, ўсмирлар ва 30 ёшгача учрайди, 2-тур ёши катта ва ортиқча вазнли инсонларда кузатилади.
Қандли диабетнинг белгилари: чанқаш, кўп пешоб ажратиш, беҳоллик, вазн камайиши, кайфиятнинг ўзгариши ва асабийлик, кўриш ўткирлиги ва оёқларда сезгирликни пасайиши каби кўпгина асоратлар кузатилади.
Касалликнинг 1-тур беморларига инсулин препаратлари, ёши катталарда учрайдиган турида эса қондаги глюкозани пастлатувчи, инсулинга сезгирликни оширувчи ва инсулин препаратлари қўлланилади.
https://t.me/TShSSBB
Back to the list