Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
15.11.2021
Эндокринология марказида қандли диабетга қарши кураш куни.

14-ноябр куни бутун дунё Халқаро қандли диабетга қарши кураш кунини нишонлади - бу сана эса инсулин кашфиётчиларидан бири Фредерик Бунтингнинг хизматларини эътироф этган ҳолда танланган.

Марказ ходимлари болалар эндокринологияси бўлимида даволанаётган энг ёш беморлар учун қизиқарли тадбир ўтказди. Байрам муносабати билан фойдали фуршет  ташкил этилиб, болажонларга эртак қаҳрамонлари – аниматорлар завқ-шавқ улашди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан ҳар бир болага Марказ номидан совғалар топширилди.

Back to the list